Озарбойжон Қуролли кучларининг 97 йиллиги муносабати билан мамлакат президенти ва Қуролли кучлари бош қўмондони Илҳом Алиев Қорадоғ туманидаги янги Ҳарбий-денгиз кучлари базаси очилишида иштирок этди.

Oxu.Az порталининг хабар беришича, тадбир бошида мамлакат раҳбари умуммиллий раҳнамо, ўз отаси Ҳайдар Алиев ҳайкалига гулчамбар қўйди.

Озарбойжон Мудофаа вазири, генерал-полковник Зокир Ҳасанов Илҳом Алиевга рапорт берди. Илҳом Алиев янги базанинг режаси билан танишиб чиқди. Сўнгра тантанали равишда базанинг очилишини билдирувчи қизил тасмани кесди ҳамда базанинг шахсий таркиби билан учрашди.

Илҳом Алиев аскарларни қаршилади ҳамда улар олдида нутқ сўзлади. Сўнгра мамлакат президенти базада яратилган шароитлар билан танишиб чиқди.