Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан охирги ойларда ИШИД гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган бир гуруҳ аёллар қўлга олинди. Бу ҳақдаги сюжет миллий телерадиокомпания каналларидан бири орқали намойиш этилди.

Унда Ироқ ва Сурияга йўл олган тўққиз нафар аёл тарихи ҳикоя қилиб берилган. Улар орасида 4 нафари март ойида Туркияда қўлга олинган.
Таъкидланишича, аёллар асосан ижтимоий тармоқлар орқали экстремистларнинг тузоғига илинади.