Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази директори Аҳмад Мансуровнинг айтишича, Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот муассасалари фойдалана олишлари мумкин бўладиган наркожиноятлар бўйича ягона маълумотлар базаси жорий қилинди.

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази Ўзбекистонда бу фаолиятни мувофиқлаштирувчи ташкилот сифатида наркожиноятлар бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ташаббуси билан чиқди ва ЕХҲТ бу борада унинг ҳамкорига айланди.

“Ҳозирда биз 66 мингга яқин наркожиноят бўйича маълумотлар базасига эгамиз. Бу маълумотлар базаси жуда асқотмоқда, ҳуқуқ-тартибот муассасалари унга уланганлар. Ҳозирда у ишга туширилган, бироқ ҳали тўлиқ равишда ишламаяпти. Базанинг ишлаши жараёнида юзага келаётган барча техник саволларни ҳамкорларимиз кўмагида ҳал қилмоқдамиз”, деб айтди Мансуров.

Ушбу маълумотлар базасидан бошда давлат ҳуқуқ-тартибот муассасалари ҳам фойдалана олишлари мумкин.