Таиландда енгил атлетика бўйича Осиё Гран-при сериясининг иккинчи босқичи ўз ниҳоясига етди. Мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этдилар. Ўзбекистон вакили Бобур Шокиржонов найза улоқтиришда 78,12 метр натижа билан 2-ўринни эгаллади. 1-ўринни 79,36 метр натижа билан Хитой Тайпейи вакили Хуан Шин Фенг қўлга киритди.