Украина президенти Пётр Порошенко Украинада тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватловчи халқаро операция ўтказишни таъминловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина президенти сайтида маълум қилинди.

“2015 йил 4 июнда қабул қилинган № 510-VIII қонуни Украина ҳудудида тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватловчи халқаро операцияни ўтказишда бошқа давлатлар қуролли кучлари бўлинмаларининг мамлакат ҳудудига кириши ва жойлашиши масалаларини тартибга солади”, дейилмоқда хабарда.

Украина Олий Радаси июнь бошида Украинага хорижий ҳарбийларнинг киришига изожат берувчи қонун меъёрини қабул қилган эди.