25 июнь куни Россия президенти Владимир Путин АҚШ президент Барак Обамага телефон қилиб, у билан кун тартибидаги долзарб муаммолар бўйича суҳбатлашди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки давлат етакчилари "ИШИД" жангариларига қарши туриш зарурлиги, Яқин Шарқдаги вазиятлар ривожи, Украинадаги вазиятни муҳокама қилди.

Обама яна бир Россия "Минск келишувлари", жумладан Украина ҳудудидан Россия қўшинлари ва техникасини олиб чиқиб кетиш бўйича ўз мажбуриятларига амал қилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Путин ва Обама Суриядаги вазиятнинг хавфли тус олаётгани ҳамда “катта олтилик” давлатларининг ҳамжиҳатлигини сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлашди.

Суҳбат давомида яқин орада АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд ва Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин "Минск келишувлари" бажаралишини муҳокама қилиш учун учрашишларига, террорчиликка қарши, айниқса "ИШИД"нинг Яқин Шарқдаги таъсирининг кенгайиб бораётгани масалалари билан Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Жон Керри шуғулланишига келишиб олинди.