Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатда полиэтилен пакетларидан фойдаланишни тақиқлаш масаласида муҳокама олиб бормоқда.
24 июнь куни улар полиэтилен пакетлари ва синтетик балиқ тутиш тўрлари импорти ҳамда уларни мамлакат ҳудудида тарқатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Ушбу талабларнинг бузилиши фуқароларга нисбатан маъмурий жарималарнинг жорий қилинишига олиб келади. Жарима миқдори 200-500 сомни ташкил қилади, амалдорларга нисбатан жарима минг сомгача бўлиши мумкин.
Қонун лойиҳаси ташаббускори Эркингул Иманқожоева полиэтилен пакетларининг экологик тоза қоғоз ўрамлари билан алмаштирилиши кўп вақтни олмаслигига ишонч билдирди.