Кувайт пойтахтидаги Имом Содиқ масжидида портлаш содир этилди, деб хабар беради Al Jazeera телеканали

Портлаш чоғида масжидда жума намозини ўқиш учун келган одамлар бўлган. Камида саккиз киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Қувайт амири Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ал-Сабоҳ портлаш амалга оширилганидан сўнг Имом Содиқ масжидига ташриф буюрди.
Воқеа жойида суратга олинган видео лавҳалар, телеканал орқали намойиш этилиши билан бирга, интернетга ҳам жойлаштирилди.

Шунингдек, собиқ ахборот вазири ал-Ажмий, қўпорувчиликка муносабат билдирар экан, бу “террорчиликка қарши иммунитет”га эга давлатнинг ўзи йўқ эканлигини яна бир бор кўрсатиб берганини таъкидлаб ўтди.