Россиянинг Смоленск вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назорат қилиш хизмати “Красная горка” назорат пункти орқали вилоят ҳудудидан транзит билан Ўзбекистонга 18 тонна балиқ олиб ўтишни ман қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги маълум қилди.

Смоленск божхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат жараёнида инспекторлар Ўзбекистон ҳудудига 18 тонна музлатилган балиқ олиб кетаётган автомашина ортга қайтариб юборилди.

Юк экспорт қилувчи давлатлар бўлмиш Испания ва Нидерландия тақдим этган ветеринария сертификатларига эга бўлишига қарамай, уни ортга қайтаришга қарор қилинган. Бунга асос тариқасида юкнинг Россия ҳудудида расмий назорат ўтказиш пунктларидан ўтиб келмаганлиги кўрсатилган.