Сочининг тошқиндан зарар кўрган ҳудудларига электр ва сув узатиш тикланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Кубаньэнерго” компаниясининг хабар беришича, айни пайтда 250 трансформаторли станциялар ишга туширилган, улар тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни электр қуввати билан таъминлаб турибди.
Электр таъминоти йўлга қўйилгач, насос станциялари ҳам қайтадан ишга туширилди, деб хабар беради “Сочиводоканал”.
Тиклаш ишларига “Кубаньэнерго”нинг 90 кишилик 22 бригадаси, “Сочиводоканал”нинг юзга яқин ишчиси ҳамда 40 техника бирлиги жалб қилинган.