Франция президенти Франсуа Олланд зудлик билан ўз юртига қайтиб кетди, деб хабар берди France-Presse агентлиги Твиттердаги аккаунти орқали.
Мамлакатнинг жануби-шарқида содир этилган қўпорувчилик натижасида Олланд ЕИ саммитини тарк этишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Сен-Кентан-Фалавье шаҳридаги заводга номаълум шахс ҳужум уюштириб, бензин бакларини портлатиб юборди. Воқеа жойида танадан жудо қилинган бош топилган. Бош арабча хатлар туширилган матога ўралган эди.