26 июнь куни Туниснинг Ўрта Ер денгизи соҳили бўйидаги Сус шаҳрида жойлашган Riu Imperial Marhaba ва Mouradi Palm Marina номли бешюлдузли меҳмонхоналарда сайёҳларнинг ўлдирилиши Тунис ички ишлар вазирлиги томонидан террористик ҳужум деб баҳоланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Охирги маълумотларга кўра, 27 киши ҳалок бўлгани, уларнинг аксари хорижлик сайёҳлар экани айтилмоқда.

Шунингдек, россиялик ва бошқа кўплаб хорижлик сайёҳлар гаровга олинган.