Туниснинг Сус шаҳрида жойлашган меҳмонхонага ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, терактни уюштирган жангарилардан бири ўлдирилган.
РИА Новости мухбири берган маълумотга қараганда, воқеа беш юлдузли Imperial меҳмонхонасида содир бўлган. Отишма натижасида уч киши ҳалок бўлган.
Sky News телеканали орқали гувоҳларнинг сўзлари келтирилди. Жумладан, туристлар меҳмонхонадан қочгани маълум қилинди.