Тунисдаги Riu Imperial Marhaba ва Mouradi Palm Marina меҳмонхоналарида гаровга олинган сайёҳлар ва меҳмонлар ичида россиялик фуқаро ҳам бўлган, деб ёзади Газета.ру.

Воқеа жойидан олинган фотосуратлардан бирини рус тилида сўзлашувчи Инстаграм фойдаланувчиси ўз саҳифасига жойлаштирган. Теракт вақтига қадар фойдаланувчи меҳмонхона тасвири туширилган суратларни Домодедово аэропортидан туриб ўз саҳифасига жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тунис меҳмонхоналарида содир бўлган теракт натижасида қурбон бўлганлар сони 27 нафарни ташкил қилаётгани хабар қилинганди.