Туркиянинг Каппадокия вилоятидаги туристик зонада ҳаво шарининг тушиб кетиши оқибатида 18 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Daily Sabah газетаси хабар берди.
Ҳаво шари бортида 14 нафар хитойлик, 2 америкалик, 1 бразилиялик ва 2 грециялик сайёҳ бўлган; ҳаво шарини туркиялик мутахассис бошқарган. Жароҳатланганларнинг ҳаётлари таҳликада эмас.