Украинада казинолар фаолиятига яна рухсат берилади. Бу ҳақда бош вазир Арсений Яценюкка таянган ҳолда УНИАН агентлиги хабар бермоқда.
Украинада ўйин бизнеси 2009 йили тўхтатилган эди. Эндиликда бу бизнесни қайта жонтантириш таклиф қилинмоқда.

“Бугун эрталаб халқ депутатлари билан учрашдим, улар орасида мухолифатчилар ҳам бор эди. Улар ўйин бизнесини соядан чиқариш борасида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиб, парламент муҳокамасига қўйишни таклиф қилди”, – деди бош вазир.
Унинг ишонтириб айтишича, соҳадан олинган даромаднинг асосий қисми маданий лойиҳаларга сарфланади.