Вашингтон украиналик ҳайрбийлар учун Киевга яна 100 та “Хэмви” (HMMWV) жипи берадиган бўлди. Бу ҳақда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда “112 Украина” телеканали хабар берди.

“Икки давлат етакчилари АҚШ томонидан Украина қуролли кучларига ва чегара хизматига хавфсизлик соҳасида, жумладан июль ўртасида қўшимача 100 та HMMWV жипини етказиб бериш ва Яворовда Украина миллий гвардиясини узлуксиз тайёрлашда доимий кўмак бериш масалаларини кўриб чиқишди”, дейилмоқда Пентагонда.

Қайд этилишича, АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер АҚШ ва Украина ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ўрнатишни яна бир бор қўллаб-қувватлаб чиқди.

2015 йилнинг март ойида Пётр Порошенко Украинага илк “Хэмви” зирҳли автомобилларини етказиб берган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг самолётини шахсан ўзи кутиб олган эди.