Янги Зеландияда 67 йил давомида бирга яшаган жуфтлик – Хью ва Жоан Низлар икки соат фарқи билан бир кунда вафот этдилар. The Telegraph нашрининг ёзишича, эркак 94, аёл эса 92 ёшда бўлишган.
Улар Парапараумудаги Eldon Lodge қариялар уйида вафот этди.
Марҳумларнинг қариндошлари Низлар бир-бирисиз бир кун вақтини ҳам ўтказа олмаганлигини таъкидлаб ўтишди. Улар бир-бирисиз яшашни исташмаган.
Саратонга чалинган Хью биринчи бўлиб оламдан ўтди. Икки соатдан сўнг Жоанда юрак хуружи содир бўлди.
Жуфтлик беш нафар фарзанди бўлиб, уларнинг икки нафари ота-онасидан олдинроқ ҳаётдан кўз юмган эди. 2014 йили эса Низларнинг 31 ёшли набираси Аргентинада талончилар томонидан отиб кетилган эди.
Бу каби ҳодисалар илгари ҳам кузатилган. Жумладан, АҚШда 73 йил бирга яшаган жуфтлик бир кунда вафот этган эди.