Япониянинг Сикоку оролида жойлашган Дзэнцудзи шаҳри қишлоқ хўжалиги кооперативи дўконларга жорий йилги ҳосилдан олинган тўртбурчак тарвузларни чиқара бошлади.

Тўртбурчак тарвузлар маҳаллий фермерлар томонидан етиштириладиган ноёб маҳсулотдир. Унинг шакли қизиқиш уйғотади ҳамда ташиш учун қулайроқ, шу билан бирга, ҳосилнинг 20-30 фоизи истеъмолга яроқсиз деб топилади. Тўртбурчак тарвуз куб шаклида бўлиб, ҳар бир томони 18 см.ни ташкил қилади. Шаҳар қишлоқ хўжалиги кооперативи бу маҳсулотни етиштириш усулини 30 йил муқаддам топган.

Тўртбурчак тарвуз Канада ва Россияга ҳам чиқарилади. Битта тарвузнинг нархи 15 минг иенани (120 доллар) ташкил қилади. Ўтган йили Россияда бундай тарвузларнинг донаси 800 долларга сотилган.
Биринчи партия 250 тарвуздан иборат бўлди. У аллақачон сотиб бўлингани айтилмоқда.