“Наманган ёшлар маркази” ташаббуси билан вилоят Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги 118 коллеж ва академик лицей ўқувчилари ўртасида юқори савияда йил бошидан буён ўтказилган “Зукколар баҳси” интеллектуал танловининг якуний финал босқичи юқори савияда ўтказилди.

Шуни алоҳида такидлаш жоизки танловнинг бу йилги мавсуми ҳар йилгиданда нуфузи ошиб, кўтаринки кайфиятда алоҳида қизиқиш билан коллеж, лицей босқичи, саралаш, ярим финал босқичларидан ўтган 6 та терма жамоа ўзаро финалда муросасиз ва қизиқарли баҳсларга киришишди.

Танлов якунида лойиҳани ташкил этишда фаоллик кўрсатган “Наманган ёшлар маркази” қошидаги “Интеллектуал ёшлар” клубининг аъзолари ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари билан, “Энг зукко қиз”, “Энг зукко йигит”, “Энг яхши савол эгаси”, “Энг жонкуяр устоз”, “Энг аҳил жамоа”, “Энг билимдон жамоа” ҳамда “Энг зукко жамоа” каби номинациялари билан тақдирланишди.

Танлов якунига кўра Поп туман тиббиёт коллежи 3-ўринн, НамДУ қошидаги    2-сонли академик лицеци 2-ўринни, Косонсой педагогика коллежи терма жамоаси эса фахрли 1-ўринни қўлга киритди.