Айни вақтда Фарғона вилоятида шу пайтгача намунавий лойиҳалар асосида 3 минг 802та уй-жойлар бунёд этилди. Бундан ташқари жорий йилда вилоятдаги 30 қишлоқ массивида 1 минг 19та ана шундай уй-жойлар қурилмоқда. Ушбу хонадонлар ҳам мустақиллигимизнинг 24 йиллиги арафасида қуриб битказилиши мўлжалланмоқда. Бу ҳақда телераф.уз нашри хабар берган.

Бу борада Ўзбекистон Президентининг «2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги қарори муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.