Чилида бўлиб ўтаётган 2015 йилги Америка кубогининг чорак финали доирасидаги яна бир учрашув Аргентина ва Колумбия ўртасида ўтказилди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади.

Шундан сўнг бошланган "футбол лотереяси"да аргентиналикларнинг омади келди. Томонлар 7 мартадан зарба йўллашди.

11 метрлик нуқтасидан зарба беришда Колумбия терма жамоасининг Хамес, Фалькао, Куадрадо ва Кардона каби футболчилар аниқ ҳаракат қилишган бўлса, Суньига, Мурильо ва Муриэль каби футболчилар имкониятдан фойдалана олишмади.

Аргентинанинг икки футболчиси, Биглия ва Рохо зарба беришда адашишди, лекин Месси, Лавесси, Банега, Гарай ва Тевес аниқ ҳаракат қилиш эвазига жамоага 5:4 ҳисобидаги ғалабани тақдим этишди.

АргентинаКолумбия – 0:0 (5:4)
Огоҳлантиришлар: Агуэро, 20; Маскерано, 34; Месси, 90+1 – Родригес, 12; Мехия, 21; Арьяс, 37; Куадрадо, 40; Фалькао, 86.