Чақмоқ пайтида осмонни суратга олаётган 45 ёшли Жон Плэшел булутлар орасида марҳум поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг қиёфасини кўрганини таъкидламоқда.

The Daily Mirror нашрининг маълум қилишича, бу воқеа АҚШнинг Виржиния штатида Майкл Жексон оламдан ўтган кунда содир бўлган.

Ўша куни фотосуратчи ўз уйи устида ёрқин чақнаётган чақмоқни суратга олишга қарор қилган. Қандайдир вақт ичида у булутлар орасида афсонавий қўшиқчининг қиёфасига ўхшаш қиёфани кўиршга муваффақ бўлган.

“Ишончим комилки, бу Майкл Джексоннинг арвоҳи эди, у булутлар орасида ой фонида пайдо бўлди. Ўшанда менинг хаёлимга унинг афсонавий, ойдаги каби қадам ташлаши рақси хаёлимга келди. Мен ҳеч қачон Майклнинг мухлиси бўлмаганман, бироқ бу воқеа мени кейинги чақмоқ пайтида фотосессия ўтказишимга илҳомлантирди”, деб айтмоқда Плэшел.

Маълумот учун, Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда юрак хуружидан 50 ёшида вафот этган.