Июнь ойи бошида АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги қаттиқ тартибдаги қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган, қотиллик содир этгани учун қамалган 48 ёшли Ричард Мэт полиция ходимлари томонидан отиб ташланди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ қочоқ оғир яралангани маълум қилинганди. Мэтнинг жасади Канада чегараси яяқинидаги Титус кўли ёнидан топилди.

Маълумот учун, бир эркакни ўғирлаб, уни ўлдиргани учун 25 йилга озодликдан маҳрум этилган Ричард Мэт ва полиция шерифини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган 34 ёшли Дэвид Суит Нью-Йорк штатининг Клинтон округидаги қамоқҳонадан қочишга муваффақ бўлишган. Қайд этилишича, ушбу қамоқхонада бундай ҳолат 150 йилдан бери биринчи марта юз берган.