"Оскар" мукофотига икки марта номзод бўлган голливуд актёри Бен Аффлек Warner Bros. кинокомпанияси билан ҳамкорликда ФИФА тизимидаги амалдорларнинг порахўрлиги ҳақида фильм ишлайди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар берди.

Хабарда айтилишича, фильмга сценарийни Бен Аффлек ёзади ва продюсерлик ҳам қилади. Режиссёр эса Гэвин О`Коннор бўлиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 май куни ФИФАнинг бир неча юқори мартабали амалдорлари порахўрлик туфайли ҳибсга олинганди.