Роскосмос раҳбари Игорь Комаровнинг маълум қилишича, Россия яқин 14-15 йил ичида Ойга тадқиқот миссияси юборади. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берган.
 
"НАСА Марс сайёрасида ишлайди. Биз эса ойда. Ўйлайманки, икки томон космосни тадқиқ этишда ҳамкорликда иш олиб боради", дейди Россия Федерал космик агентлиги раҳбари Комаров.
 
Унинг айтишича, космик тадқиқотлар олиб боришда АҚШ ва Россия сиёсий англашилмовчиликларни четга суриб турган ҳолда ҳамкорлик қилиши керак.
 
Комаровнинг таъкидлашича, санкциялар космос соҳасидаги ишларга таъсир кўрсатмайди, лекин Россия бу соҳада ўзига БРИКС давлатларини ҳамкор қилиб танламоқда.
 
Унинг қайд этишича, бундай глобал масалалар бутун дунё давлатларининг ҳамкорлигида олиб борилиши керак ва бу ҳолатда тадқиқотлар учун харажатларни камайтириш ҳам мумкин бўлади.