Криштиану Роналду жамоадоши Серхио Рамосдан мадридликлар сафида қолишини сўради. Майамида ҳордиқ чиқараётган Роналду Рамос билан бу ҳақда телефон орқали гаплашгани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ, Рамос “МЮ”га ўтиши мумкинлиги айтиб ўтилганди. У маош борасида “Реал” билан келиша олмаяпти. У жамоадан йилига 10 млн евро маош сўраган, жамоа эса 7,5 млн евродан кўп тўламаслигини маълум қилган.

Роналду Рамос билан суҳбат чоғида ундан жамоада қолишни сўраб, агар у кетадиган бўлса ички муҳит аввалгидек яхши бўлмаслигини айтган.

“МЮ” Рамосга йилига 10 миллион евро маош билан 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Бироз олдинроқ, "МЮ" томонидан футболчи учун "Реал"га 50 млн евродан иборат таклиф жўнатган, лекин Мадрид жамоаси бу таклифни рад этиб, ўз футболчисини 90 млн евродан кам нархга сотмаслигини маълум қилганди.