Chevrolet компанияси машина сигнализацияси ишга тушганда смартфонга хабар юборадиган Theft Alarm Notofocation технологиясини намойиш қилди. Бу ҳақда General Motors автомобиль концернининг расмий сайтида маълум қилинди.

Ушбу янги функция автомобилнинг ўрнини аниқлаш ва масофадан туриб унинг двигателини ўт олдириш тизимини тўсиб қўйишга имкон берувчи OnStar хизматига қўшимча сифатида жорий қилинди. Theft Alarm Notofocation функцияси компания томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг кўпчилигида ишлай олади.

OnStar хизмати фақатгина АҚШ, Канада ва Лотин Америкасининг баъзи давлатларида ишлайди. Хизмат смартфонга хабарлар юборишдан ташқари, мобиль алоқа операторини автомобиль эгаси билан улай олади.