Disney World компанияси ўзига тегишли кўнгилочар боғларда селфи учун селфи таёқларидан фойдаланишни ман қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

“Селфи учун таёқлар боғга ташриф буюрган меҳмонлар ва ходимлар хавфсизлигига таҳдид солади”, деб айтилмоқда компания берган хабарда.

Аввалроқ Disney World`нинг Флоридадаги боғида селфи учун таёқлардан аттракционларда фойдаланишга тақиқлов киритилгани маълум қилинганди.