Сенинг кўчангга кирмаган, азобларингдан озгина бўлсада татиб кўрмаган, сеҳрли хаёлларинг қаърига чўкмаган бирорта ҳам одам бўлмаса керак. Сенинг шаънинга қанчадан-қанча достонлар тўқилди, китоблар ёзилди, шеърлар тўқилди... 

Рассом “Puuung” ҳаётда учрайдиган, севги билан чамбарчас ўралган тақдирларни ўз расмларида кўрсатиб беради. Расмлардаги воқеалар ҳаётимизда тез-тез учрайди, аммо уларга доим ҳам аҳамият бермаймиз. Дунё ташвиши ила куймаланиб юрамиз ва нолиб-нолиб қўямиз. Аслида эса бахт ёнимизда, фақат унга разм солсак кифоя. Севги ҳаётимизнинг ҳар бир заррасида яшайди. Xabardor.uz бугун сизга микроскоп вазифасини ўтайди ва кўзингизга кўринмаётган бахтингизни кўрсатиб беради.

Шундай қилиб севги бу...

Шунчаки қучоқлашиш

Иссиққина тўшакка ўраниб ўтириш

Бирга ухлаш

Бирга таом тайёрлаш

Тунга қадар севимли сериални бирга кўриш

Биргаликда бекорчилик қилиш

Бир-бирининг елкасига бош қўйганча, ухлаб қолиш

Эски суратларни томоша қилиш

Ғамхўрлик кўргазиш

Ўзаро қулайлик яратиш

Сюрпризлар тайёрлаш

Пешонадан оҳиста ўпиб қўйиш

Мушукни бирга чўмилтириш

Рақсга тушиш

Тишларни тозалаш

Бир-бирини музқаймоқ билан меҳмон қилиш

Ширинлик тайёрлаш

Авайлаш

Бир-бири ҳақида ўйлаш

Бирга қўшиқ куйлаш

Севиш

Манба: Xabardor.uz интернет нашри