Англиянинг "Ноттингем Форест" жамоаси бразилиялик футболчи Фалькао билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайтида эълон қилинган.

Жамоа хўжайини Фаваз аль-Хасави 38 ёшли мини-футбол юлдузини Кувайтда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига таклиф этган.

Бундан ташқари "Ноттингем Форест" ташкил топганига 150 йил тўлишини нишонлаш маросими ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Фалькао 2008 ва 2012 йилларда мини-футбол бўйича жаҳон чемпиони бўлган ҳамда 2004 ва 2008 йилларда ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг энг яхши мини-футболчиси деб тан олинган.