Италиянинг Caviar заргарлик бренди Apple Watch соатининг қимматбаҳо версиясини таклиф қилмоқда.

Apple Watch Sport негизида ясалган бу соатнинг корпуси 18 каратли олтин билан қопланган. Бўғинлари миланча услубда ўраб чиқилган соат билакузуги ҳам 18 каратли олтиндан ясалган.

Caviar томонидан ясалган бу соатнинг нархи 2700 долларга яқинни ташкил қилмоқда. Apple`нинг ўзи ҳам Watch Edition`нинг олтиндан ясалган версиясини ишлаб чиқармоқда, бироқ унинг нархи 10 минг доллардан юқорини ташкил қилади. Watch Sport`нинг оддий версияси 350 доллардан бошлаб таклиф қилинмоқда.