Колумбиялик ўсмир нафас олишидаги муаммолар билан шифокорга мурожаат қилмагунга қадар бир ой давомида белига пичоқ санчилганидан бехабар юрган, деб хабар бермоқда El Heraldo нашри.

19 ёшли Жонни Пачеко Моралинез рентген қилинганда унинг белида 14 сантиметрли пичоқ тиғи борлиги аниқланган. Тахмин қилинишича, пичоқ ўсмирга муштлашганда санчилган.

Қайд этилишича, жарроҳлик амалиётидан кейин ўсмир ўзини шунчалик яхши ҳис қилганки, операциядан бир соат ўтиб, уйига юборилган.