Лондондаги Хитроу аэропортига бортидаги фавқулодда ҳолат туфайли қўнишни амалга оширган Кувайт самолёти ўз бортидаги йўловчилар ўзини ёмон ҳис қила бошлагани учун қўнишга мажбур бўлгани маълум қилинди.

The Daily Mirror нашрида ёзилишича, Нью-Йоркдан Кувайтга учган бу самолётнинг 6 нафар йўловчиси овқатдан заҳарлангани аниқланган.

Бироз олдинроқ, бу самолёт ўз йўналишини Буюк Британия томон кутилмаганда ўзгартирганида, бу вазиятда террорчилик хуружи аломатлари борлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлганди.