Кувайтда шиалар масжидида содир этилган теракт ташкилотчилари сифатида бир неча шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда Рейтер хабар бермоқда.

"Бу терактга алоқадорликда гумон қилиниб, кўплаб кишилар ҳибсга олинади", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Кувайт пойтахти Эль-Кувайт шаҳридаги шиалар масжидида жума ибодатига йиғилган намозхонлар бино ҳудудида жангарилардан бири ўзини портлатиши туфайли жабрланишган. Охирги маълумотларга кўра, 27 киши ҳалок бўлган ва 200дан ортиқ киши жароҳатланган.

Бу теракт учун жавобгарликни "ИШИД" ўз зиммасига олган.