Кувайтаги шиалар масжидида ўзини портлатган террорчи масжидга келган машина эгаси ҳибсга олинди. Бу ҳақда Рейтер хабар берган.

Қайд этилишича, айни вақтда 26 июнь куни машина бошқарувида бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда.

Бироз олдинроқ, терактга алоқадорликда гумон қилиниб, бир қанча киши ҳибсга олингани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июнь куни Кувайт пойтахти Эль-Кувайт шаҳридаги шиалар масжидида жума ибодатига йиғилган намозхонлар бино ҳудудида жангарилардан бири ўзини портлатиши туфайли жабрланишган. Охирги маълумотларга кўра, 27 киши ҳалок бўлган ва 200дан ортиқ киши жароҳатланган.

Бу теракт учун жавобгарликни "ИШИД" ўз зиммасига олган.