McDonald's компанияси Россиядаги барча ресторанларидаги Wi-Fi хизмати учун пароль ўрнатди. Бу ҳақда РБК интернет-нашри компания вакилига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Қайд этилишича, тармоққа уланиш учун телефон рақамини киритиш керак бўлади. Сўнгра телефонга пароль ёзилган смс-хабар келади.

Рўйхатдан ўтиш тартиботини бир марта ўтиш талаб этилади.