Тунис ҳукумати 26 июнь куни Ўрта Ер денгизи соҳилидаги 2 меҳмонхонада хорижлик ўнлаб сайёҳлар жангарилар томонидан ўлдирилганидан сўнг, мамлакат ҳудудидаги 80та масжидни ёпишга қарор қилди.
 
Рейтер маълумотларига кўра, бу ҳақда мамлакат бош вазири эълон қилган.
 
Бош вазир Ҳабиб Эссиднинг айтишича, ҳукуматнинг кучли назорати ўрнатилмаган чекка ҳудудлардаги масжидлар ёпилади.