Нью-Йоркдан Кувайтга учаётган самолёт бортида фавқулодда ҳолат юз бергани туфайли, самолёт йўналишни ўзгартириб, Лондонга учишни давом эттирди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

"Нью-Йоркдан Кувайт томон ҳаракатланаётган йўловчи самолёти бортида фавқулодда вазият эълон қилинган. Айни вақтда самолёт Буюк Британия томон учмоқда", дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.