АҚШ президенти Барак Обама Чарльстон черковидаги отишма қурбонларидан бири, черков пастори Клемент Пинкнининг дафн маросимида маъюс куй ижро этди. Бу ҳақда The Time нашри хабар бермоқда.

ОАВларнинг маълум қилишича, АҚШ етакчиси насронийлар мадҳияси саналадиган “Худонинг марҳамати” (Amazing Grace) қўшиғини куйлаган.

Қайд этилишича, Обама черковда ҳалок бўлганларнинг ҳар бирининг хотирасини бирма-бир ёд этди.

Маълумот учун, 18 июнда АҚШнинг Жанубий Каролина штати Чарльстон шаҳридаги мамлакатдаги энг машҳур афроамерикаликлар черковларидан бирида оқ танли 21 ёшли ўсмир томонидан уюштирилган отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлган.