Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Франция таклифи билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича масъул вакили (Омбудсмани) У.Мухаммадиев Францияга ишчи сафар уюштирди.

Сафар давомида У.Мухаммадиев Франция ҳуқуқ ҳимоячиси (Омбудсман) Ж.Тубон, Франция Миллий ассамблеясидаги “Франция-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Ф.Менье, Франция Ташқи ишлар вазирлигининг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси П.Спарасино-Тилле ҳамда Франция ҳуқуқ ҳимояси институтининг бир қатор бўлимлари раҳбарлари билан учрашди.

Парижда бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон Омбудсмани ва Франция Омбудсмани ўртасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди, ўзаро манфаатли тарзда иш тажрибалари билан алмашилди.