Ёзувчи, психолог ва педагог Дейл Карнейги “Дунёда ёмон одамлар бўлмайди” принципи асосида яшар ва фикр юритар эди. Ёқимсиз ҳолатларгина мавжуд, уларни эса муносабатни ўзгартириб, осонлик билан ижобий томонга буриш мумкин. Шунинг учун салбий ҳолатлар туфайли ҳаётимиз ва атрофдагилар кайфиятини бузиш ярамайди.

У шунингдек, можаросиз ва муваффақиятли мулоқот борасидаги шахсий концепциясини ишлаб чиқди. Мазкур назария кўплаб тарафдор ва душманларга эга бўлди, бир сўз билан айтганда бефарқлар бўлмади.

Биз Дейл Карнейгига тегишли бўлган 20 та иқтибосни тўпладик, улар учун психологга миннатдорчилик билдиришимиз мумкин:

1. Ҳар бир инсон беш дақиқа бўлса ҳам аҳмоқ бўлади. Ҳақиқий донишмандлик эса бу вақт чегарасини ошириб юбормасликдан иборатдир.

2. Тақдир сенга лимон тақдим этса, сен ундан лимонад тайёрла.

4. Банд бўлинг. Бу дунёдаги энг арзон ва самарали дори.

 

5. Инсонларни ўзгартиришни истасанг, буни аввал ўзингдан бошла. Бу ҳам фойдали, ҳам хавфсиз.

6. Ишинг натижасида юзага келадиган энг ёмон оқибатларни тасаввур қилиб кўр, олдиндан уларга кўникиб, олға ҳаракат қил!

7. Табассум ҳеч қанча турмайди, бироқ юқори баҳоланади.

8. Кўпчилик аудитория керак бўлганидагина шифокорни чақиришади.

10. Инсон ўз-ўзи билан уруш бошлар экан, у дарҳақиқат қийматга эга.

11. Дарҳақиқат, турмуш ўртоғингиз камчиликларга эга! Агар у авлиё бўлганида, сизга ҳеч қачон уйланмаган бўларди.

12. Ёдда тутинг, инсоннинг исми  - у учун исталган тилда энг лаззатли ва муҳим товушдир.

14. Донишманд инсон учун ҳар куни янги ҳаёт бошланади.

15. Эртага эмас. Инсонни қутқариш куни – бугун.

16. Сизга ҳамла қилувчи душманлардан қўрқманг, сизга лаганбардорлик қиладиган дўстлардан қўрқинг.

17. Қўрқув ақлингиздан бошқа ерда мавжуд бўлмайди.

18. Ниманидир ўрганишга бўлган кучли истак бу аллақачон 50 фоиз муваффақиятдир.

20. Бу дунёда муҳаббатга эришишнинг ягона усули мавжуд – уни талаб этишни бас қилиб, миннатдорчилик кутмай, муҳаббат улашишни бошлаш.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри