Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили мамлакат божхонаси ва милициясини ислоҳ қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда "Вести" нашри хабар берган.
 
"Биринчи навбатда, бу соҳалардаги барча ходимларни ишдан бўшатиш керак. Буни амалга ошириш жуда оддий, бунинг учун аниқ қонун ишлаб чиқамиз. Биз бу ишни эртага ёки индинга бўлсада, албатта амалга оширишимиз керак. Божхона тизимидаги ходимларнинг ҳам барчасини яхши ходимларга алмаштириш керак", деб маълум қилди Саакашвили.
 
Бироз олдинроқ, Саакашвили Одесса маъмуриятининг 90 фоиз ходимини ишдан бўшатмоқчилигини айтганди.