"Сампдория” жамоасининг камерунлик собиқ ҳужумчиси Самюэль Это’О фаолиятини “Анталяспор” клубида давом эттирадиган бўлди.

Sky Sport Italia нашри маълумотига кўра, 34 ёшли ушбу футболчи тиббий кўрикдан ўтиб бўлган ва турк клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаш арафасида турибди.

Якунланган мавсумда Это’О Италия А сериясининг 18та ўйинида иштирок этиб, 2та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилган.