Россиянинг Сочи шаҳридаги Олимпия хиёбони ҳудудидаги уйларда истиқомат қилувчи аҳоли ўз уйларидан чиқмаган ҳолда балиқ овлаш имкониятига эга бўлишмоқда.

"Камишово кўчасидаги уйларни ярмигача сув босган. Баъзи жойларда 1,5 метр баландликда сув сақланиб турибди. Бу ҳудудда ФВВнинг ўнлаб машиналари табиий офат талофатларини бартараф қилиш учун иш олиб бормоқда", дейилади "Интерфакс" хабарида.

Маҳаллий ОАВларда ёзилишича, Камишово кўчасидаги уйлардан бирида яшовчи киши ўз уйидан карп балиғини тутиб олган.