Тайваннинг Синьбэй шаҳридаги аквапаркда содир бўлган портлаш оқибатида 205 киши жабрланди, деб хабар бермоқда Хитой марказий янгиликлар агентлиги.

Портлаш Colour Play Asia байрами вақтида номаълум оқ модда сепиш оқибатида содир бўлган.

Айни пайтда полиция байрам ташкилотчилари ва аквапарк ходимларини сўроқ қилмоқда.

Аввалроқ Тайвандаги портлашга пиротехник шоу сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.