Тунис Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг Ливия билан чегаралари мустаҳкам қўриқланаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВлар.

“Ливия томонидан ҳеч қандай хавф йўқ. Ҳарбийларимиз Тунис-Ливия чегарасини мустаҳкам қўриқламоқдалар”, деб айтди Тунис Мудофаа вазирлиги вакили.

Вазирликда Тунис Ливиядан террорчиларнинг бостириб киришига қарши курашда Жазоир билан ҳамкорлик қилаётгани айтилди.