АҚШлик марҳум хонанда Уитни Хьюстоннинг ягона фарзанди, ҳозирда комада қолаётган қизи Кристина Браун бир неча ой шифохонада сақлангандан кейин хосписга (оғир аҳволдаги беморларга мўлжалланган махсус шифохона) ўтказилди.
Қиз яқинларининг хабар беришича, унинг аҳволи охирги вақтда оғирлашган. 22 ёшли Браун январь ойи охирида ўз уйида ваннахонада юзтубан ҳолда бехуш топилган.
“Бир нечта тиббий муассасаларда кўрсатилган аъло даражадаги тиббий ёрдамга қарамасдан, Бобби Кристина Брауннинг аҳволи ёмонлашмоқда”, деб айтди унинг холаси Пэт Хьюстон.
24 июнда Браун вакиллари у билан бирга яшаган Ник Гордонни Браунга нисбатан жисмоний ва эмоционал зўравонлик қўллаганликда ва унинг рухсатисиз қизнинг ҳисоб рақамидан пул ечганликда айблаб, унинг устидан судга даъво аризаси беришди.
Даъво аризасида айтилишича, Браун сунъий кома ҳолатига ўтказилгандан кейин Гордон унинг ҳисоб рақамидан 11 минг доллар ечиб олган. Гордоннинг ўзи бу айбловга ҳеч қандай изоҳ бермади.