Украина Хавфсизлик хизматининг Киевдаги бошқармаси раҳбарларидан бири давлатга хиёнат қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинган.

"Украина Хавфсизлик хизматининг Киев шаҳри ва Киев вилояти бўйича бошқармаси бошлиқларидан бири ҳибсга олинди. Унинг Россия Федерациясининг махсус хизматлари билан алоқа қилгани бўйича гумонлар мавжуд", дейилади хабарда.

Айни вақтда Украина Хавфсизлик хизмати ходимлари текширувдан ўтказилмоқда.

Бироз олдинроқ, Укранина разведка хизматининг 2 вакили айирмачилар томонига ўтиб кетгани хабар қилинганди.