Хитой шарқидаги йўллардан бирида ҳаракатланаётган автобус қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва юк машинаси билан тўқнашди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 12 киши ҳалок бўлган.

Ассошейтед Пресс хабарига кўра, бу воқеа Аньхой провинциясининг Уху шаҳри яқинида юз берган.

Полиция маълумотларига кўра ушбу ҳодиса туфайли 24 киши жароҳатланган.